Маненинг ўрнини шу футболчи эгаллайди

"Ливерпуль" жамоаси "Челси" вингери Кристиан Пулишига қизиқиш билдирмоқда. 

"Sport Bild" нашри журналисти Кристиан Фалькнинг хабар беришича, 23 ёшли футболчини мерсисайдликлар "Бавария"га ўтиши кутилаётган Садьо Манега ўринбосар сифатида кўрмоқда. 

Жорий мавсум америкалик ўйинчи жами 38 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол ҳамда 4 та самарали узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйган. 

Унинг "аристократлар" шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!