Манжукич “Ювентус” билан шартномасини узайтиришга жуда яқин турибди
Ads

Хорватиялик ҳужумчи Марио Манжукич “Ювентус”дан кетишни режалаштирмаяпти.

Corriere dello Sport тарқатган хабарга кўра 32 ёшли футболчи туринликлар билан амалдаги шартномани 2022 йилга қадар узайтиришга жуда яқин турибди. Янги келишувга кўра унинг маоши 4,5 млн дан 7,5 млн еврога кўтарилади.

Маълумот учун, Манжукич жорий мавсум А Серияда жами 16та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг “Юве” билан амалдаги шартномаси эса 2020 йилга қадар тузилган.