Маошларинг 50 фоизга қисқаради!

Яқин ўтмишда Англия Премьер-лигасининг энг қудратли клубларидан бўлган “Тоттенхэм”нинг бу мавсум ишлари юришмаяпти.

“Шпорлар” таркиб кучли эканига қарамай, чемпионатда 16-ўринда бормоқда ва лигада жон сақлаб қолиш учун курашишга мажбур.

Сўнгги маълумотларга қараганда, жорий мавсум якунларига кўра, клуб Премьер-лигадан тушиб кетса, “Тоттенхэм” футболчиларининг аксариятида маоши тахминан 50 фоизга қисқаради.

Айни пайтда “Тоттенхэм” оғир ҳолатда, Янги йилдан бери бирорта ҳам ғалаба қозонмади ва янги бош мураббий Игор Тудор қўл остидаги ҳар икки ўйинда ҳам мағлуб бўлди.

Шу боис, 1977 йилдан бери илк бор Англиянинг иккинчи дивизионига тушиб кетиш хавфи “Тоттенхэм” учун жуда реал ҳисобланади. Агар бу содир бўлса, биринчи навбатда, футболчилар чўнтаги зиён кўради.

The Athletic нашрининг хабар беришича, “Тоттенхэм” аъзолари шартномаларида жамоа қуйи лигага тушиб кетса, маош автоматик равишда камайтирилиши назарда тутилган банд кўрсатилган бўлиб, ўртача ҳисобда бу 50 фоизни ташкил этади.

Мазкур бандлар футболчилар шартномаларига Даниэл Леви “Тоттенхэм” президенти лавозимини тарк этишидан олдин киритилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!