Маошни оширинг! Пул ўйинга яраша бўлсин
“Челси”нинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес клуб билан яхшиланган шартлар асосида янги шартнома имзолашни истамоқда. Бу ҳақда журналист Низаар Кинселла хабар берди.
Манба маълумотига кўра, Энцо жамоадаги сўнгги ўйинлари янги шартномани муҳокама қилишга асос беради, деб ҳисоблайдиган бир нечта футболчилар қаторига киради.
Агентлари алмашганидан сўнг Энцонинг янги вакиллари “аристократлар” раҳбариятига шартларни яхшилаш бўйича музокара бошлашни хоҳлаётганини маълум қилган.
“Челси” Энцо Фернандесни 2023 йилда футболчи амалдаги жаҳон чемпионига айланганидан кейин “Бенфика”дан 121 миллион еврога сотиб олган эди.
Жорий мавсумда 25 ёшли ярим ҳимоячи барча мусобақаларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урган ва 4 та голли узатма муаллифи бўлди. Футболчининг “Челси” билан амалдаги меҳнат шартномаси 2032 йил ёзигача мўлжалланган.
Фикрлар