Марадона: Мессидан ҳафсалам пир бўлди, уйда ўтириб Роналду билан курашиб бўлмайди

 
 
Аргентина терма жамоасининг собиқ бош мураббийи, аргентиналик суперфутболчи Диего Марадона ўз ҳамюрти Лионель Месси ФИФАнинг энг яхши футболчини тақдирлаш маросимига келмаганини қаттиқ танқид қилди.
 
- Месси ҳафсаламни пир қилди, - деди Диего Марадона. - Уйда телевизор қаршисида ўтириб, ҳеч ким билан курашиб бўлмайди. "Барселона" ФИФАнинг муҳим тадбирида нега қатнашмаганини билмайман. Месси Цюрихга келганида Криштиану Роналду билан рақобатлаша олишини кўрсатган бўларди.
 
 
Жаҳоннинг энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича ўтказилган сўровнома якунига кўра, Криштиану Роналду 34,4%, Лионель Месси 26,42% ва Антуан Гризманн 7,53% овоз олди. Мессидан фарқли ўлароқ, Гризманн маросимда қатнашди ва Роналдуни табриклаш учун ўзида куч топа олди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!