
Марат Бикмаев "Локомотив" U19 жамоаси устози
Про лига вакили "Локомотив" U19 жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, ушбу мавсум U19 жамоасини бошқарган Садриддин Абдуллаев асосий жамоа мураббийлар штабига ўтиши муносабати билан шу пайтгача биринчи лигадаги фарм клубида ишлаб келган Марат Бикмаев "Локомотив" U19 бош мураббийи этиб тайинланди.
Айни пайтда U19 футболчиларимиз Марат Бикмаев қўл остида мавсумнинг иккинчи ярмига тайёргарлик кўрмоқда.
Фикрлар