Мареска: «Агар "Манчестер Сити" сардори Холанн бўлганида, бизда муаммолар бўларди»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ўзининг одатдан ташқари қоидаси ҳақида гапириб берди.
Унинг сўзларига кўра, у аввал ишлаган «Лестер» ва «Челси» жамоаларида жамоа гол урган заҳоти жорий этилган алоҳида тартиб бўлган.
"Лестер ва «Челси»да менда шундай қоида бор эди: жамоа гол урса, жамоа сардори дарҳол захира ўриндиғи томон келиши керак — байрам қилиш учун эмас, кўрсатмалар олиш учун. Фақат сардорнинг ўзи гол урса, у холда эркин тарзда байрам қилиши мумкин. Агар «Манчестер Сити»да сардор Эрлинг Холанн бўлганида, биз жуда катта муаммога дуч келган бўлардик" — дея Маресканинг сўзларини келтиради The Athletic.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда Эрлинг Холанн барча мусобақалар доирасида 52 ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди. Шунингдек, норвегиялик ҳужумчи ҳисобига тўққизта голли пасни ҳам ёздириб қўйди. 16 август куни «Манчестер Сити» янги мавсумдаги илк соврин — Англия Суперкубогини қўлга киритиш учун Лондоннинг «Арсенал» жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар