Мареска: Мен футболчи учун чўнтагимдан пул тўламайман

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Манчестер Сити» бош мураббийи Энцо Мареска ёзги трансферлар пайтида ўз жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги харажатлар фарқи ҳақида фикр билдирди.

Маълумотларга кўра, «шаҳарликлар» фақат ярим ҳимоячиларни сотиб олиш учун деярли 400 миллион евро сарфлаган. Шу билан бирга, бутун ёз давомида ўрта чизиқни кучайтириш йўлларини излаган «Юнайтед» янги ярим ҳимоячиларга 180 миллион евродан камроқ маблағ йўналтирган.

«Ростини айтсам, трансфер нархларига унчалик эътибор бермайман, чунки бу пулни тўлайдиган мен эмасман. Мен учун энг муҳими – жамоага сифатли футболчилар келиши. Бизга ҳам, «Манчестер Юнайтед»га ҳам ўтган барча ўйинчилар юқори даражадаги футболчилар. Энг асосийси шу. Футболчини клуб унинг учун қанча тўлаганига қараб баҳолаш тўғри эмас, деб ўйлайман. Ҳозирги трансфер бозори мутлақо ақлга сиғмайдиган даражада», – дея Маресканинг сўзларини келтиради The Touchline.

Бугун «Олд Траффорд» стадионида манчестер дербиси ўтказилади. Ўйин бошланиши Тошкент вақти билан соат 20:30 га белгиланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!