Марк Бартра тез орада А Серия клуби билан шартнома имзолаги кутилмоқда

Испаниянинг "Бетис" кдуби ярим ҳимоячиси Марк Бартра "Рома"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. Бу ҳақда италиялик журналист Жанлуки Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 28 ёшли футболчининг агенти аллақачон Италияга етиб келган ва “бўрилар” раҳбарияти билан дастлабки музокараларни ўтказган. Маълумотларга қараганда томонлар ўртасидаги музокаралар ижобий якунланган ва тез орада ушбу трансфер амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Бартра асли “Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум “Бетис” сафида жами 42та ўйинда майдонга тушди ва 1та гол урди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!