Марко Фассоне
Ads

“Милан” клубининг собиқ бош директори Марко Фассоне “россонерилар” билан судлашишда давом этмоқда.

La Repubblica тарқатган хабарга кўра собиқ амалдорнинг адвокати мижозининг ноўрин ишдан бўшатилгани учун “Милан”дан 30 млн евро товон пули талаб қилмоқда. Унинг сўзларига кўра ушбу компенсация Фассоне томонидан йўқотилган турли зарарларни қоплайди.

Эслатиб ўтамиз, Фассоне “Милан”ни АҚШнинг Elliott Management компанияси сотиб олгач истеъфога чиқарилган эди.

Минбар

Барча блоглар