"Марсель" сўнгги 70 йилдаги энг йирик ғалабасини қайд этди

Кеча “Марсель” Франция кубогининг 1/8 финалида “Бур-ан-Бресс” жамоаси меҳмони бўлди ва рақиби дарвозасига жавобсиз 9та тўп йўллаб ғалаба қозонди.

Бу марселликларнинг 1948 йил 12 декабрдан буён қўлга киритган энг йирик ғалабаси бўлди. Ўшанда ҳам “Марсель” кубок баҳсида “Шамбери”ни 10:1 ҳисобида таслим этган.

Қизиғи шундаки, кечаги учрашувда “Марсель” футболчиларининг рақиб дарвозаси томон йўллаган 10та аниқ зарбасидан 9таси голга айланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!