“Марсель”ни қабул қилиб олган Гаттузо футболчиларни уряпти

Мавсумни муваффақиятсиз бошлаган “Марсель” раҳбарияти бош мураббийликка Женнаро Гаттузони олиб келган эди.

L'Équipe нашрининг ёзишича, италиялик мутахассис жамоани яхши ўйнатиш учун ўзгача усуллардан фойдаланмоқда.

Манбага кўра, Гаттузо машғулотлар чоғида шогирдларини уряпти. Бироқ бу тажовуз ёки жаҳлдан эмас. Мутахассис ўйинчиларнинг машғулотарда яхши натижа кўрсатгани билан табриклаш мақсадида уларга қўл кўтараётган экан.

“Марсель” футболчиларига ҳам Гаттузо қўллаётган усул маъқул келаётгани айтилмоқда.

Таъкидлаш жоиз, Женнаро Гаттузо футболчилик даврида ҳам рақибларига нисбатан кўпинча шиддатли ҳаракатлари билан ажралиб турар ва ҳакамларга эътироз қилар эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!