Марсело "Реал"дан кетмоқчи. Чунки...

"Реал"га Карло Анчелотти қайтганидан сўнг, жамоа чап қанот ҳимоячиси Марселонинг шашти пасайиб кетди.

El Nacional хабарига кўра, 33 ёшли бразилиялик футболчи "қироллик клуби" билан шартномани январь ойида бекор қилишга ва "Флуминенсе"га қайтишга тайёр.

“Реал” президенти Флорентино Перес Марселонинг кетишига қарши эмас, аммо якуний қарорни мураббийлар штаби ҳал қилади.

Марсело жорий мавсум "Реал" сафида 2 та ўйин ўтказди, аммо самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади. Унинг мадридликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг 30 июнида тугайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!