Марсьяль ўзининг футболдаги кумирлари кимларлигини айтди
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби форварди Антони Марсьяль ўзининг футболдаги кумирлари ҳақида гапирди.

“Мен ҳамиша инглиз футболига қизиқиб келганман. Масалан, "Манчестер Юнайтед"ни  Патрис Эвра тўп сургани учун кузатганман. "Арсенал" ўйинларини эса  Тьерри Анри ва Лез-Юлис учун томоша қилганман. Шунингдек, Зинедин Зидан ҳам менинг кумирларимдан бири бўлган. Улар энг зўрлари эди.

Мен ҳамиша ҳужумчиларга ва ўнинчи рақам эгаларига қизиқиб келганман. Менга яна Николя Анелька ҳам ёқарди. У жуда ҳам тезкор ва юқори техникали футболчи эди.

Мен Роналдиньо ва Роналдони жуда ҳам ёқтирганман. Улар ҳақиқий сехргарлар эди. Шубҳасиз, менинг ёшимдаги ҳар қандай йигит худди шундай деган бўларди. Мен улар иштирокидаги ўйинларини интернет орқали кўриб, уларнинг ҳаракатларини ўзим қайтаришга ҳаракат қилардим. Мен буни майдонга чиқишдан олдин қилардим”, - дейди франциялик футболчи.