Мартинелли "Арсенал"ни тарк этиши мумкин — "Атлетико" даъвогарлардан бири

Лондоннинг "Арсенал" клуби вингери Габриэл Мартинелли жорий мавсум якунлангач жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда "Teamtalk" журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, "канонирлар" раҳбарияти бразилиялик футболчи билан яхши таклиф тушган тақдирда хайрлашишга тайёр.

Мартинеллининг эҳтимолий янги манзилларидан бири сифатида Мадриднинг "Атлетико" клуби тилга олинмоқда. "Матрасчилар" ёзги трансфер ойнасида уни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.

24 ёшли футболчининг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилга қадар мўлжалланган.

Transfermarkt экспертлари унинг бозор қийматини 45 миллион евро деб баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!