Машъал

  • Сирожиддин Қўзиев 30'

Суперлига 15-тур

16/09/2020 17:30

1
:
2
Тугади

Бунёдкор

  • Хуршид Ғиёсов 5'
  • Нурилло Тўхтасинов 69'

Стадион: “Баҳром Вафоев”

Бош ҳакам: Темур Тўхтасинов

45'
90'

  • 90'

    Учрашув якунланди! Матнли трансляцияни Абдулвосид Валихонов олиб борди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 89'

    Тўхтасиновнинг бирга-бир вазиятдан берган зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

  • 86'

    "Бунёдкор" "Машъал"га ҳужумга ўтиш учун имконият бермаяпти.

  • 83'

    Селим Нурмурадов ўрнига Миржаҳон Мираҳмадов майдонга тушди.

  • 82'

    НООСИИИРОООВВВ!!! Яна бир супер сейв. Ибрагимовнинг зарбасига ҳам гап бўлиши мумкин эмас.

  • 80'

    Ўйин майдон марказида кечмоқда. Гол кераклигини ҳис қилган муборакликлар ҳаракатга тушиб қолди.

  • 77'

    Темиров ўрнига Абдусаломов майдонга тушди.

  • 75'

    Шодмонов ўрнига Нўъмонов майдонга тушди.

  • 74'

    Носировни олқишласак арзийди. У жуда кўплаб вазиятларда жамоасини қутқариб қолмоқда. Давроновни жамоасининг ушбу учрашувдаги натижасидан ҳам кўра, ўзининг ўрнини бой бериб қўйиш хавотирга солаётган бўлса керак.

  • 72'

    "Қалдирғочлар" яна хотиржам тўп назоратини амалга оширмоқда.

  • 69'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Тўхтасинов Қўзиевга жавоб қайтарди. Ажойиб зарба ва гол.

  • 66'

    Меҳмонлар футболчисининг тепган тўпи жарима майдончаси ичида Аббос Шодмоновнинг қўлина тегиб, майдонни тарк этди. Ҳакам бурчак тўпи белгилади.

  • 65'

    Нажмиддин Нормуродов дарвозага кириб кетаётган тўпни қайтариб қолди.

  • 63'

    Шаҳбоз Эркинов ва Исломжон Қобилов ўрнига майдонга Владислав Нуриев ҳамда Анвар Ғофуров тушди.

  • 61'

    Қобилов сариқ карточка ишлаб олди.

  • 58'

    Темировнинг голи офсайд сабаб бекор қилинади.

  • 55'

    Тўхтасиновнинг зарбасини яна Носиров ушлаб олди.

  • 52'

    "Бунёдкор" назоратни ўз қўлида ушлаб турибди.

  • 48'

    Ботир Носиров яна бир зарбани ушлаб олди.

  • 46'

    Селим Нурмурадов ва Иброҳим Ибрагимов майдонга тушди. Валерий Акопов ва Давронжон Эргашев майдонни тарк этди.

  • 45'

    Танаффус.

  • 45+'

    Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

  • 44'

    Машъал" футболчисига тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

  • 42'

    "Бунёдкор" тинимсиз босим уюштирмоқда. "Машъал" қарши ҳужумларни пойлаяпти.

  • 40'

    "Машъал" яхши қарши ҳужумга эга бўлди. Зарба дарвоза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 38'

    Иброҳимҳалил Йўлдошев жарима майдони ичига тезликда кириб борди. У йиқилди, аммо ҳакам пенальти йўқлигини айтиб ўтди.

  • 36'

    Ботир Носиров яна бир сейв амалга оширди.

  • 32'

    Тўхтасиновнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

  • 30'

    ГОООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сирожиддин Қўзиев узоқ масофадан берган супер зарбаси билан ҳисобни тенглаштирди.

  • 28'

    Меҳмонларнинг бурчак зарбасидан узатган тўпи ҳимоячилар томонидан қайтарилди. Бироқ қайтган тўпни яна "қалдирғочлар" эгаллаган ҳолда, позицион ҳужум уюштирмоқда.

  • 26'

    Ботир Носиров кетма-кет 2 та сейв амалга оширди.

  • 25'

    Йўлдошевнинг узатмасини Убайдуллаев майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 24'

    Жамоаларга нафас ростлаб олиш учун имконият берилди.

  • 23'

    Ваниевга ортиқча эътирозлар учун сариқ карточка кўрсатилди.

  • 22'

    Ҳакам жамоа мураббийларини тинчланиб олишга чақирмоқда.

  • 19'

    Хуршид Ғиёсов жарима майдони марказида ёлғиз қолдирилди. Зарба эса дарвозабон томонидан ушлаб олинди.

  • 16'

    Абдулла Абдуллаев огоҳлантирилди.

  • 11'

    Табиийки, "Машъал" ҳимояда ўйнашга мажбур бўлмоқда.

  • 8'

    "Бунёдкор" сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиб босим уюштирмоқда.

  • 4'

    ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Ғиёсов ҳисобни очди.

  • 3'

    Никита Павленко ўрнига Ботир Носиров майдонга тушди.

  • 2'

    Давронов майдондан четлатилди.

  • 2'

    Раҳимжон Давронов рақиб футболчисини очиқчасига ушлаб қолгани учун пенальти белгиланди.

  • 1'

    Учрашув бошланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.

  • 0'

    Ушбу турдан ўрин олган яна бир учрашувга эътиборингизни қаратамиз.

  • 0'

    Ассалому алайкум, Суперлига ихлосмандлари.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
16/09/2020 18:04
Sayt hodimlari sela fudbol muhlislarini har bitta fikrini uqisalariz. seladan iltimos. Vadim. Bitta kamandani boshqarsin. shu narsani urtaga tashlangla. chunki. tasafur qiling. uyin vaqt qaysi uyinchi. Bunyotkor uyinchisiga qatiqroq uynaydi. keyin MTJ umidini uzadi. shulalarni hisobka olib ham. bittasini boshqarsin. chunki Achko kerak bulmagan uyinlarga. klubla yutqazib beraveradi. 6. oldi nima 7. oldi nima 8. oldi nima. fahokoza. qarapsizku. yutqazib bergan klubdan. bitta uyinchi urtoqli uyinga. chaqiriladi.