“Машъал” клуби трансфер ойнаси очилган пайтда селекция ишларини фаол тарзда олиб борди, деб айтиш мумкин. Айниқса, таркибни кучайтириши мумкин бўлган футболчиларни ўз сафига қўшиб олди.

Охиргилардан бўлиб эса, “Андижон”ни тарк этган нигериялик ярим ҳимоячи Майкл Ибе Окоро билан шартнома имзоланди. Шундай қилиб, муборакликлар сафига етти нафар ўйинчи келиб қўшилди.

Ижарадан қайтган футболчилар:

  1. Сардор Абдураимов (“Бунёдкор”)
  2. Ҳумоюн Муртазоев (“Бунёдкор”)
  3. Муҳаммадқодир Раҳимберганов (“Динамо”)

Эркин агент сифатида қўшилган футболчилар:

  1. Сардор Эминов (“Регар-ТадАЗ”, Тожикистон)
  2. Шохруҳ Эшбўтаев (“Динамо”)
  3. Акобир Тўраев (“Рахматганж”, Бангладеш)
  4. Майкл Ибе Окоро (“Андижон”)
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар