Суперлига дебютанти “Машъал” клубининг меҳмонда “Сўғдиёна” устидан қозонилган ғалабаси эътиборга молик. Негаки, муборакликлар биринчи даврада ўз уйида жиззахликлар дарвозасига жавобсиз учта гол урганди. “Сўғдиёна” эса ушбу мағлубият учун реванш ололмади ва қайтанга ўз уйида яна мағлубиятга учради.

Қолаверса, Суперлига доирасида улар ушбу мавсумда “Машъал” дарвозасига гол ура олмади ҳам. Бундан ташқари, “Машъал” клуби охирги бор Жиззахда 2011 йилги мавсумда ғалаба қозонган. Ўшанда голларга бой тарзда ўтган учрашувда 3:2 ҳисобида мезбонларни таслим этганди. Кўриб турганингиздек, муборакликлар орадан 9 йил ўтиб, “Сўғдиёна” майдонидан ғалаба билан қайтди.

Ушбу ғалабадан кейин “Машъал” очколарини 19 тага етказиб, 8-ўринда бормоқда. “Сўғдиёна” эса 16 очко билан 9-поғонада.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар