Сocа Cola Суперлигасининг 14-турида “Машъал” Жиззахнинг “Сўғдиёна” клубига қарши майдонга тушади. Муборакликлар матбуот хизмати ўйинга оид маълумотларни тақдим этди.

Биринчи давра

29 февраль куни биринчи давранинг 1-турида Муборакдаги учрашувуда “газчилар” йирик 3:0 хисобида ғалаба қозонган. Голларни Мўмин Мелиев, Никита Павленко, Нажмиддин Нормуродов киритган.

Ўзаро ўйинлар

“Сўғдиёна” ва “Машъал” шу кунгача чемпионат баҳсларида 27 марта тўқнаш келган. Уларнинг 12тасида "Машъал", 7 тасида "Сўғдиёна" ютуққа эришган. 8 ўйин дуранг билан якунланган. "Газчилар" рақиб дарвозасини 37 бор ишғол қилган бўлса, жиззахликлар эса 26 гол урган. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 44, “Сўғдиёна” 29 очкони ўз ҳисобларига ёзиб қўйган.

“Машъал”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1га тенг. “Сўғдиёна”да ҳам бу кўрсаткич 3:0 бўлиб турибди.

Учрашув расмийлари

Жиззахда бўлиб ўтадиган “Сўғдиёна” – “Машъал” учрашувини Аҳрол Рисқуллаев бошқариб боради. Унга қанотларда, Ришат Нугманов ва Дониёр Сайлавов ёрдам беради. Захира ҳаками Алишер Тўхтасинов. Ҳакамлар ишини Ноил Лутфуллин назорат қилади. Учрашув комиссари Бекзод Арипов.

Бошланиш вақти

“Сўғдиёна” – “Машъал” учрашуви Зомин шаҳрида “Зомин” стадионида 11 сентябрь жума куни бўлиб ўтади. Учрашув соат 17:00да бошланади. Ўйин "Спорт" телеканали олқали жонли эфирда узатилади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)