«Машъал» Хоразмда ўз акдемиясини очди

Ўзбек футболига сон саноқсиз футболчилар-у юлдузларни кашф этиб берган «Машъал» Футбол академияси энди Хоразмда ҳам фаолият юритади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмодқда.

Юқоридаги манбаага кўра кечадан бошлаб Урганч шаҳрида «Машъал» футбол клуби академияси филиали иш бошлади. 

Таъкидлаб ўтиш жоизки «Машъал» ПФК Муборакдаги академияси ўз фаолиятини вақтинча тўхтатган эди. Яқин кунлар ичида Муборакдаги мазкур акамия яна ўз фаолиятини юритади. Жамоамиз раҳбари Илхом Қурбонов бу борада ўз фикрларни билдириб ўтди.

«Машъал» жамоамиз ўз олдига бу йил кучлилар сафига қайтиш мақсадини қўйган. Шу сабаб биз бир муддат Муборакдаги академияни тўхтатишга қарор қилган эдик. Яқин кунлар ичида биз яна барча йўналишларимиз бўйлаб фаолиятимизни давом эттирамиз. Мана бугун «Хоразм»да ҳам жамоамиз академиясини очдик. Ўйлаймизки бу ўзбек футболи учун олдинга ташланган катта қадам»- дея таъкилайди клуб ижрочи директор Илхом Қурбонов.

Эътиборли томони шундаки Муборакдаги академия яна фаолият юритади. Бу эса барчани бирдек қувонтиради, шундай экан Хоразмдан ҳам, Элдор Шомуродов, Отабек Шукуров, Фозил Мусаев, Фаррух Сайфиев, Санжар Қувватов, Элдорбек Суюнов каби юлдузлар етишиб чиқишига тилакдошмиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Surxon turon
13/10/2019 13:14
Машал кулуби билан бирга хоразимга утсин енди