"Машъал" бош мураббийи мағлубиятга қандай изоҳ берди?

Суперлига илк туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Машъал" учрашуви ўз якунига етди. Ўйин пойтахтликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Учрашувдан кейин мубораклилар бош мураббийи Александр Хомяков матбуот анжуманида иштирок этди:

"Авваламбор, барчани янги мавсум билан табриклайман. Бугун ҳар икки жамоа яхши футбол намойиш этди. Бу - футбол. Бу ерда кимдир ғалаба қозонади, кимдир мағлубиятга учрайди. Биз чиройли ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Бироз муддат ўтиб, яна ўз уйимга қайтди. Мен учун "Машъал" биринчи муҳаббат кабидир. Тўғри, клубда баъзи ўзгаришлар йўқ эмас. Аммо энг муҳими, мен ўз уйимга қайтдим. Испаниялик мураббийдан кейин жамоани қабул қилиб олиш осон бўлмайди. Ўз услубимни йўлга қўйиш учун камида 5-6 ҳафта зарур".

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!