«Машъал» икки футболчи билан хайралшди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Машъал» футбол клуби таркибида кўп йиллар давомида самарали фаолият олиб борган футболчилар Шахбоз Жўраев ҳамда Самандар Очилов билан тузилган меҳнат шартномалари ўзаро келишувга асосан бекор қилинди.

"Ҳар икки футболчи клубимиз сафида ўзининг меҳнатсеварлиги, фидойилиги ва жамоага садоқати билан мухлислар меҳрини қозонди. Улар «Машъал» шарафини муносиб ҳимоя қилиб, жамоамизнинг ютуқлари йўлида муносиб ҳисса қўшишди.

«Машъал» футбол клуби раҳбарияти, мураббийлар штаби, футболчилар ҳамда кўп сонли мухлислар номидан Шахбоз Жўраев ва Самандар Очиловга клубимиз ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, ҳалол меҳнати ва фидокорона хизматлари учун самимий миннатдорчилик билдирамиз
", - дея ёзди муборакликлар ўз расмий саҳифасида


 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!