“Машъал” ўртоқлик ўйинида “Сўғдиёна”ни мағлуб этди
Хабарингиз бор, “Сўғдиёна” жамоаси қишки йиғин давомида “Машъал”га қарши ўртоқлик учрашувини ўтказишни режалаштирганди. Бугун ушбу клублар ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди. Мавсумга Александр Мочинов билан бирга олиб борётган жиззахликлар Муборакликларга қарши баҳснинг биринчи бўлимини ишончли тарзда ўтказа олди. Ўйин тенг курашлар остида ўтди, ҳисоб эса очилмади. Дастлабки таймда Александр Мочинов жамоага таклиф этилган футболчилар ва ўринбосарлар таркибидаги бир қатор ёш футболчиларни кўрикдан ўтказди.
Иккинчи бўлимда “Сўғдиёна” таркибида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Яъни, жамоа таркибида асосан ёшлар ҳаракат қилишди. Бу албатта, ўйинга ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмади. Тажрибали футболчиларга қарши тўп тепган ёшлар иштиёқ билан ҳаракат қилган бўлсалар–да, аммо якунда тажриба ўз сўзини айтди. Муборакликлар “Сўғдиёна” дарвозасига 2 та тўп киритишга муваффақ бўлишди. Учрашув “Машъал” нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
“Машъал” - “Сўғдиёна” 2:0
Голлар: Мўмин Мелиев, Шахзодбек Убайдуллаев.
Биринчи бўлим: Ширинбой Абдуллаев, Элёр Орифов, Сардор Қулматов, Азамат Исроилов, Фарход Мирахматов, Шерзод Жалилов, Сардор Эминов, Жасур Уринов, Иззатилла Абдуллаев, Ойбек Нурматов, Иброҳим Қодиров.
Иккинчи бўлим: Фазлиддин Исомиддинов, Нодир Қуйбоқов, Шухрат Суярқулов, Асил Орифов, Шохрух Акбаров, Мухсиддин Холбеков, Мухаммад Яхёев, Достон Орипов, Муродхўжа Жабборов, Хаёт Шодмонов, Иброҳим Қодиров.

Фикрлар