“Машъал” ўз уйида “Бухоро”ни мағлубиятга учратиб, Суперлигада қоладиган бўлди
Суперлигада жон сақлаб қолиш учун “Машъал” ва “Бухоро” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган плей-офф учрашуви ўз ниҳоясига етди.
Бу босқичда “Машъал” ўз уйида “Бухоро”ни қабул қилди. Учрашувда жамоалар майдонда 120 дақиқа ҳаракат қилган бўлса-да, беллашув 0:0 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланадиган бўлди. Серияда “Машъал” 3:1 ҳисобида бухороликлардан қўли баланд келди ва кейинги мавсум яна Суперлигада иштирок этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолди.



Фикрлар