"Машъал"да янги мураббий иш бошлади

“Машъал” клубида ҳозирча расман бош мураббий эълон қилингани йўқ. Испаниялик Серхио Маринангели кетганидан бери унинг жойи бўш турибди. Жамоани эса Дилявер Ваниев шуғуллантирмоқда.

Кўпчиликни “Машъал”га қайси мутахассиснинг бош мураббий этиб тайинланиши қизиқтиряпти. Sports.uzга маълум бўлишича, жамоага янги мураббий таклиф қилинган.

машъал2_2

Бунгача асосан Сергей Лушчанга яқиндан ёрдам бериб келган Муҳиддин Ортиқов айни пайтда “Машъал” жамоасида эканлигини айтиш мумкин. Фақат у қандай лавозимни эгаллаши ҳозирча аниқ эмас. Балки клуб раҳбарлари яқин орада бу масала бўйича якуний қарорни эълон қилишса ажаб эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!