Машарипов ОЧЛнинг энг зўр футболчиси бўлиш учун номзодлар қаторида!

Осиё Чемпионлар Лигаси ортда қолган мавсумининг энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома бошлади. Ундан Жалолиддин Машарипов ҳам ўрин олди.

"Ўзбекистон чемпиони сифатида турнирда иштирок этган "Пахтакор" 2009 йилдан бери илк бор чорак финалга қадар етиб келди. Жалолиддин Машарипов эса, яна ўз креативлиги билан жамоасига ёрдам берди. Февраль ойида "Шабаб Ал-Аҳли" дарвозасига урган ажойиб голидан бошлаб, Машарипов "шерлар"нинг порлоқ чироғи эди. Унинг юриши чорак финалдаги қизил карточка билан тугаган бўлса-да, уларнинг бутун мусобақа давомида кўрсатган ўйини ажойиб эди",-дея ОФК сайти изоҳ қолдирди.

Машариповга бу номинацияда Андрес Иньеста, Ренато Аугусто, Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ, Башар Резан, Шожаи Ҳалилзода каби юлдузлар рақиблик қилмоқда. Маълумот учун, футболчимиз "ОЧЛ-2020"да 8 ўйин ўтказиб, 2 тадан гол ва ассист муаллифига айланган.

Қуйидаги ҳавола орқали вакилимизга овоз бериш имкониятига эгасиз:

https://www.the-afc.com/news/afcsection/asia-s-choice-fan-awards-2020-best-afc-champions-league-player

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)