Машҳур мутахассис "Наполи"ни мақтади

Жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасида плей-офф учрашувлари бўлиб ўтади. Ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаган "Наполи" бу босқичда "Айнтрахт"га қарши ўйнайди. Италиялик машҳур мутахассис Фабио Капелло бу мавсумда ҳар томонлама чиройли ва сермаҳсул футбол намойиш этаётган неаполликлардан кўп нарса кутаётганини айтди.

“Наполи” Европада нимага қодирлигини кўрсатиб бўлди. Мен уларнинг футболи сифатига, майдонда қилаётган ишларига ишонаман. "Наполи"да керакли вақтда натижа келтира оладиган футболчилар бор”, - деди Капелло.

Маълумот учун, “Айнтрахт” - “Наполи” ўртасидаги дастлабки ўйин 21 февраль кун, жавоб учрашуви эса 15 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!