Машҳур юлдузни “Реал”дан тортиб оладиган клуб топилди

“Ливерпуль” қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольднинг клуб билан келишуви мавсум охирида тугайди. Англиялик футболчи ўз жамоаси билан ҳамкорликни узайтириш бўйича бир тўхтамга кела олмаяпти. 

Трентга асосий даъвогар сифатида “Реал” тилга олинмоқда. Мадридликлар бу ҳимоячини анчадан бери кузатиб келади ва ундан “Ливерпуль” билан янги шартнома имзоламасликни сўраяпти. 

Энди “Бавария” Александер-Арнольдга кўз тика бошлади. Бундеслига гранди 26 ёшли футболчини катта маош билан ўзига оғдирмоқчи. Бундан ташқари, мюнхенликлар “Реал”дан фарқли равишда Трентни жамоадаги асосий фигурага айлантиришни ваъда беришяпти. “Бавария” раҳбарлари айнан мана шу икки омил Трентни Мюнхенга келишига сабабчи бўлиши мумкинлигига ишоняпти. 

Трент Александер-Арнольд “Ливерпуль”да шу пайтга қадар 335 та учрашувда майдонга тушиб, ҳимоядаги вазифаларини уддалашдан ташқари 20 та гол ва 85 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sunnatjon Hamdamov
12/01/2025 02:49
Kimmix bilan almashsa buladi
Kimmix liverpulda uynab ketadi