
Маскерано: Стандардлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз!
"Интер Майами" клуби бош мураббийи Хавьер Маскерано КЖЧнинг нимчорак финалида ПСЖ га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Уларни ҳайратда қолдиришга ҳаракар қиламиз, "Интер Майами" курашишга ҳаракат қилади. Месси соғлом ва ўйнаяпти. Бу эса бизга қўшимча куч беради.
Стандардлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қиламиз. Дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнаймиз ва ўйин охиригача курашамиз, ахир бу футбол. Биз кучсиз жамоадек ўзимизни кўрсатяпмиз аммо буз ПСЖ га қарши бахсда мағлуб бўламиз дегани эмас. Менимча бу ўйиндаги энг ажойиб нарса - бизнинг ушбу босқичда қатнашётганимиз", - дейди аргентиналик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, флоридаликлар мусобақани А гуруҳида 2-ўринни эгаллаб, нимчорак финал йўлланмасига эга чиққан эди. ПСЖ ва "Интер Майапсми" бахси, 29 июнь куни соат 21:00 да старт олади.
Фикрлар