Матич 2014 йилдан буён қилмаган ишини қилди
Ads

Аввал хабар берганимиздек кеча Англия кубогининг чорак финал учрашувида “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Брайтон”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ярим финалига йўлланмани қўлга киритди.

Ушбу учрашувда манкуанликлар ярим ҳимоячиси Неманья Матич гол уриш билан бирга жамоасининг яна бир голига ассистентлик қилишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси, 30 ёшли сербиялик футболчи сўнгги 4 йил ичида илк бор бир ўйинда ҳам гол уриб, ҳам голли узатма оширишга эришди.

Эслатиб ўтиш лозимки, Матич сўнгги бор 2014 йилда “Эвертон”га (6:3) қарши баҳсда бундай натижани қайд этган. Ўшанда у “Челси” шарафини ҳимоя қилар эди.