Матич: Характер кўрсатиб, Моуриньо айтганини қилдик
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ярим ҳимоячиси Неманья Матич “Кристал Пэлас”га қарши (3:2) кечган АПЛ 29-тур учрашувидан кейин ўз фикрини билдирди.

“Иккинчи ўтказиб юборилган голдан кейин қайтиш жуда қийин бўлди. Аммо биз характер кўрсатиб, айнан Моуриньо айтганини қилдик. У бизга одатийдан кўра қўпроқ куч сарфлашимиз керак эканини айтди.

“МЮ” сафида биринчи голимни урганимдан мамнунман. Гол уриш аслида менинг ишим эмас, лекин жамоам учун 3 очко олиб келганим хурсанд қилмоқда. Биз аста-секин ўсиб боряпмиз. Номдор бўлмаган жамоаларга қарши ўйинда диққатни йўқотиб қўйяпмиз.

Эътиборни жамлаб, шу каби ўйинларда ғалаба қозонсак, чемпионлик учун кураша оламиз. Кўпроқ ишлашимиз керак эканини тан олишимиз зарур”, – деди сербиялик футболчи.