Матип футболчилик фаолиятини якунлади

"Ливерпуль" жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жоэль Матип футболчилик фаолиятини якунлади. Хабар қилинишича, ўйинчининг ўзи ҳозирча буни расман тасдиқламаган.

Футболчи ёзда "қизиллар" сафини тарк этганди, шундан бери эркин агент бўлиб турган эди.

Маълумот учун, Матип 2016 йил "Шальке"дан "Ливерпуль" сафига келиб қўшилган эди.  Футболчи умумий фаолияти давомида 500 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол ва 25 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!