Матниёзова ҳам мағлуб бўлди. Бугунги баҳслар ҳам медалларсиз якунланди
Екатеринбург шаҳрида давом этаётган дзюдо бўйича катта дубулға турнирининг бугунги кунги баҳслари вакилларимиз учун медалларсиз якунланди.
Бундан бироз аввал эркаклар терма жамоасидан -73 кг вазн тоифасида Улуғбек Отамуродов ва Обидхон Нўъмонов, -81 кг вазн тоифасида Мусо Собиров ва Аббос Азизовлар турнирни муддатидан аввал тарк этишганди.
Бир неча дақиқа муқаддам аёллар терма жамоасида -70 кг вазн тоифасида татамига кўтарилган вакиламиз Гулноза Матниёзова ҳам 3-босқичда турнирдаги иштирокини якунлади. Бразилиялик Мария Портельяга имкониятни бой бериб қўйган ҳамюртимиз аввалги босқичда россиялик Таисия Киреева тўсиғидан муваффақиятли ўтганди.
Маълумот ўрнида, кечаги кун доирасидан ўрин олган беллашувларда -52 кг вазн тоифасидаги спортчимиз Диёра Келдиёрова ҳам дастлабки босқичда Сара Менезесни мағлуб этиб, иккинчи босқичда польшалик Агата Перенчга имкониятни бой бериб қўйганди.
Фикрлар