Матнли трансляция: "Вулверхэмптон" – "Тоттенхэм"

Ассалому алайкум, мухтарам футбол ихлосмандлари! Англия Премьер-лигаси 2-туридан ўрин олган "Вулверхэмптон" - "Тоттенхэм" учрашуви матнли трансляция кўринишида эътиборингизга ҳавола этилади.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди!. "Тоттенхэм" сафарда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди

  • 90+1'

    Захирадан майдонга туширилиган Кейн огоҳлантирилди

  • 90+3'

    Учрашувга 3 дақиқа қўшиб берилди

  • 85'

    Санчез огоҳлантирилди

  • 84'

    Тринкау ўрнига Фабио Силва майдонга тушди

  • 81'

    Бергвейннинг ажойиб ҳаракатларидан сўнг Кейн якуний нуқтани қўйишда адашди. Дарвозабондан сейв

  • 75'

    Фернандо Маркал жарима майдони ичига тўпни узатди. Льорис қийинчиликсиз эгаллаб олди

  • 73'

    Рубен Невешнинг кучли зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди

  • 71'

    Сон хён Мин ўз ўрнини Харри Кейнга бўшатиб берди

  • 70'

    Рауль Хименес ҳужумда фол ишлатди

  • 67'

    Лукас  Моура ўрнига Ло Чельсо туширилди

  • 66'

    ОУУО! Дарвозабон ажойиб сейв билан Сон Хён Миннинг зарбасини қайтарди.

  • 64'

    Бурчакдан узатилган тўпга Фернандо Маркал бош билан зарба йўллади, бироз ноаниқ

  • 60'

    Тринкау жарима майдонидага ёриб кириб, дарвозанинг ўртасига зарба йўллади. Льорис ўз ўрнида

  • 58'

    Рауль Хименес ҳакам томонидан огоҳлантирилди

  • 54'

    Рубен Невешнинг узоқдан йўллаган зарбаси дарвозанинг ёнгинасидан ўтиб кетди

  • 53'

    Деле Алли қочиб кетди, бироқ ҳавфли вазият ярата олмади

  • 48'

    Хименес қулай вазиятда тўпни қабул қилиб, зарба берди, Тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 45+5'

    Биринчи бўлим якунланди. Ҳозирча меҳмонлар 1:0 ҳисобида олдинда бормоқда

  • 45+2'

    Семедунинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 45+1'

    Рубен Невеш қулай имкониятдан фойдалана олмади

  • 45+5'

    Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

  • 44'

    Рубен Невеш жарима майдони ташқарисидант кучли зарба йўллади. Тўп тўғри Льориснинг қўлига бориб тушди

  • 38'

    Яфет Танган огоҳлантирилди

  • 37'

    Маркал майдонда жароҳат олиб ётипди

  • 34'

    "Вулверхэмптон" ўйинни тўлиқ назорат қилмоқда

  • 32'

    Тринкаунинг бурчакдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 31'

    Рауль Хименес дриблинг амалга оширмоқчи эди, тўп ундан узоқлашиб кетди

  • 24'

    Тўп назорати бўйича мезбонлар устунлик қилмоқда, 64:36.

  • 20'

    "Вулверхэмптон" бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади

  • 18'

    Адама Траоренинг бу сафарги узатмасини ҳам ҳимоячилар ишонч билан дарвозадан узоқлаштирди

  • 16'

    Невешнинг ҳаволатиб узатган тўпини Дайер майдон ташқарисига чиқариб юборди

  • 13'

    Адама Траоре ҳеч ким йўқ жойга чиройли пас узатди :)

  • 9'

    Аллининг узи 11 метрлик нуқтадан гол уриб, "шпорлар"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди

  • 8'

    Деле Алли жарима майдони ичида йиқитилди. Пенальти!

  • 4'

    Фернандо Маркал тўп учун курашда Танганга билан тўқнашиб жароҳат олди

  • 3'

    Адама Траоренинг жарима майдони ичига уўатган тўпини ҳимоячилар қайтарди

  • 1'

    Учрашувга старт берилди

  • 0'

    Жамоалар майдонга чиқиб келди

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!