Маттейс де Лигт йилнинг энг яхши ёш футболчиси!

Франциянинг Париж шаҳрида 2019 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Шу қаторда, йилнинг энг яхши ёш футболчиси аниқланди. Унга кўра, ўтган мавсумни "Аякс"да ўтказган ва ҳозирда "Ювентус" шарафини ҳимоя қилувчи Маттейс де Лигт йилнинг энг яхши ёш футболчиси деб эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, маросимда "Олтин тўп" соҳиби ҳам аниқланади.