Маурицио Сарри келаси мавсум ҳам
Ads

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоадан кетиш ниятида эмаслигини айтиб ўтди.

“Ҳозир ҳам менинг ҳиссиётларим худди аввалгидек. Лекин, бугун нисбатан хурсандман, чунки жамоам “Фулхэм”га (2:1) қарши яхши ўйин кўрсатди.

Менинг истеъфога чиқишим ҳақида хабарлар тарқалган пайтда мен раҳбарият билан янги мавсумдаги режаларим ҳақида гаплашгандим. Шунинг учун ҳам мен ташвишланмаган эдим”, - дейди италиялик мутахсссис.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” айни дамда АПЛнинг ортда қолган 29та тур якунларига кўра мусобақа жадвалида 6-ўринни эгаллаб туришибди.