Мавсум рестартидан сўнг майдонга тушмаган Ўзил турк клубидан рекорд суммадаги маош сўрамоқда

"Арсенал" ярим ҳимоячиси Месут Ўзил "Фенербахче" клуби билан маош бўйича келиша олмаяпти.

Daily Mail нашри хабарига кўра, 31 ёшли футболчининг аёли Амине Гюлше ватанига қайтиш учун Ўзилни кўндиришга уринмоқда. Жорий мавсум рестартидан сўнг майдонга тушишга улгурмаган футболчи "Фенербахче" клубидан ҳафтасига 350 минг фунт стерлинг маош сўрамоқда.

Жаҳон чемпионатининг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)