Мавсум сарҳисоби: “Локомотив” сафида ким нечта ўйинда майдонга тушди?
Ads

 

“Локомотив” жамоаси 2016 йилги мавсумни жуда кўтаринки руҳда ўтказди ва якунда ўзи иштирок этган 3 та мусобақанинг 2 тасида зафар қучди. Олий лига ва мамлакат кубогида “Темирйўлчилар” чемпионликка эришган бўлса, Осиё Чемпионлар Лигасида чорак финалга қадар етиб борилди.

Жамоанинг бундай муваффақиятли мавсум ўтказишида эса таркибда аҳил ва ажойиб футболчиларнинг тўплангани айни муддао бўлди. Мавсум сарҳисобини қилар эканмиз, қайси футболчи нечта учрашувда майдонга тушгани ва неча дақиқа ўйнагани ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, “Локомотив” 2016 йилги мавсумда 47 та расмий учрашув ўтказди. 3 та мусобақа доирасида ўтган ушбу ўйинларда энг кўп майдонга тушган икки футболчи – жамоамиз сардори Темур Кападзе ва тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов бўлди. Ҳар икки ўйинчи 46 мартадан майдонга тушишди, яъни 29 тадан Олий лига ўйинларида, 7 мартадан кубок баҳсларида, 10 мартадан ОЧЛда. Ўйинлар давомида майдонда энг кўп дақиқа ҳаракат қилган футболчи эса Абдухолиқов бўлди. У жами 3631 дақиқа ўйнаш имкониятига эга бўлди. Кападзеда эса бу кўрсаткич – 3518 дақиқани ташкил этмоқда.

Қизиқ жиҳати шундаки, моҳир ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов Олий лига доирасида барча 30 та учрашувда майдонга тушган ягона ўйинчи бўлди. У жами мусобақаларда 44 марта ўйнади. Мураббийлар Шоаҳмедовга ОЧЛ доирасидаги барча ўйинларда ўйнаш имконини беришган бўлса, кубок беллашувларида у 4 марта майдонга туширилди.

Шунингдек, Кахи Махарадзе ва Сардор Мирзаев 43 тадан ўйинда, Марат Бикмаев, Салим Мустафоев ҳамда Олег Зотеев мавсум давомида 40 тадан учрашувда ўйин амалиётига эга бўлишди.

Минбар

Барча блоглар