Махачев Ҳабиб билан бир кечада жанг қилмайди
UFCнинг россиялик жангчиси Ислом Махачев 14 ноябрь куни Лас-Вегасда бразилиялик Рафаэль дос Аньосга қарши октагонга кўтарилади.
Ҳозирча, ушбу жанг "UFC Fight Night 182" турнирининг марказий жанги бўлиш, бўлмаслиги номаълум.
Аслида, икки жангчи ўртасидаги қарама-қаршилик 24 октябрь куни "UFC 254" доирасида бўлиб ўтиши кўзда тутилганди, аммо бразилияликда коронавирус аниқланди.
Фикрлар