Махачев ва Эдвардс жанги кузда бўлиб ўтиши мумкин

  • 6 январь, 15:02
  • 0
  • MMA

Ислом Махачев ва Леон Эдвардс ўртасидаги жанг кузда Абу-Дабида бўлиб ўтиши мумкин.

Бу ҳақда енгил вазн (70.3) тоифасида UFC чемпиони менежери Ризван Магомедов гапирди.

"Агар бу баҳорда содир бўлмаса, у (Абу-Дабида) бўлиб ўтади", - деди Магомедов.

Эслатиб ўтамиз, Махачев (25-1) охирги марта октябрь ойида UFC 294 турнирининг асосий жангида Александр Волкановскини нокаутга учратган эди. Эдвардс (22-3) декабрь ойида Колби Ковингтонни мағлуб этиб, ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик унвонини сақлаб қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!