Махачевнинг ярим ўрта вазндаги имкониятлари қандай? Эдвардснинг мураббийи жавоб берди

  • 23 июль, 11:49
  • 0
  • MMA

Ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони Леон Эдвардснинг мураббийи Дейв Ловелл енгил вазн тоифаси чемпиони Ислом Махачев ҳақида гапирди.

 "Леон ўз фаолиятининг бошида "Америка Топ-Теам" жамоасида Ислом билан бирга шуғулланган. Эдвардс ҳамда Ислом Хабиб ва ​​бошқа йигитлар билан курашиб кўрган. Шундай экан, кўплаб саволлар туғилиши табиий. Махачев ярим ўрта вазн учун етарлича кучлими? У енгил вазнда бўлгани каби жангларда доминант бўла оладими? Мен бундай деб ўйламайман. Ислом Леон каби аниқ зарбага эга рақиблар билан жанг қилганми?  Йўқ, унинг бундай рақиблари бўлмаган”, — дея Дейв Ловеллнинг сўзларини келтирган Bloody Elbows.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!