Махачев:"У сайёрадаги энг хавфли жангчи"
Ahmadbek Eshmatov
У юқори баҳо берди.
Амалдаги UFC чемпиони, россиялик Ислом Махачев ONE FC промоушени тарихида биринчи марта учта вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган ҳамюрти Анатолий Малихин ҳақида гапирди.
"Сайёрамиздаги энг хавфли жангчи - Анотолий Малихин", деб ёзди Махачев ижтимоий тармоқларда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда бўлиб ўтган "ONE 166" турнирида Малихин голландиялик Райнир де Риддерни реванш жангида техник нокаут эвазига мағлуб этганди.
Изоҳлар (0)