Май ойининг энг яхши мураббийи, футболчиси ва голи аниқланди
Май ойининг энг яхшилари аниқланди.
"Насаф" жамоаси устози Рўзиқул Бердиев ўтган ойнинг энг яхши мураббийи деб топилди. "Аждарлар" ўтган ой жами 6 та учрашувда қатнашиб, 4 марта ғалаба қозонди ва икки учрашувда дуранг ўйнади.
"Андижон" вингери Фарҳод Соҳибжоновнинг "Нефтчи"га урган голи эса энг чиройли деб топилди. "Сўғдиёна" ҳужумчиси Люпче Дориев эса ойнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Фикрлар