Майк Тайсоннинг меҳри тушган теннисчи ким?

Афсонавий боксчи Майк Тайсон "We are tennis" нашри томонидан уюштирилган интервьюда ўзининг яхши кўрган теннисчиси номини айтиб ўтди.

"Мен ҳозирги кунда Новак Жоковичга мухлислик қилмоқдаман. У ўзини яхши ҳис қилганида, унинг ўйини мукаммал бўлади ва мен ушбу баҳсни кўришни ёқтираман. Новак жароҳатдан сўнг тезда тикланди ва Надаль ҳамда Федерер каби теннисчиларни енгиб ўтди. Шу учун ҳам мен уни ҳурмат қиламан. У ҳақиқий жангчи", – деди Тайсон.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!