Майкл Биспинг: "Хамзат Чимаев Дю Плесси билан жангда фаворит эмас"

  • 17 май, 12:24
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

UFC собиқ чемпиони Майкл Биспинг чеченистонлик Хамзат Чимаев ва ўрта вазнда амалдаги чемпион Дрикус дю Плесси жанги ҳақида гапирди.

Tecno

"Фақат аҳмоқлар Чимаевни дю Плесси билан баҳсда фаворит ҳисоблайди. Уларнинг миясига бу фикр қандай келганини билмадим. Тўғри, Хамзат кучли йигит. Бироқ Дрикуснинг ҳам кураши яхши, ҳам жиу-житсу билан шуғулланган. Ўлчамига келсак, у ҳатто ўз тоифаси учун катта жангчи саналади. Унинг кардиёси эса ажойиб - унга беш раунддан ўтиш қийин бўлмайди. Чимаев UFC даги икки жангида ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонган. Эслаб кўринг, Гилберт Бёрнс охирги раундлардагина ташаббусни ўз қўлига ола бошлади, Камару Усмон эса қарама-қаршиликни дурангга олиб келишига сал қолди. Бу атига уч раундлик жанглар эди. Энди бешта бўлади. Бу тўқнашувда чеченистонликка осон бўлмайди" - деди британиялик.

Маълумот учун, дю Плесси ва Чимаев ўртасидаги чемпионлик жанги 17 август куни "UFC 319" турнирида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!