Мбаппе 110 йиллик тарихга эга машҳур жамоани сотиб оладиган бўлди
Килиан Мбаппе “Реал” сафига кўчиб ўтганидан кейин ўзига футбол клуби сотиб олмоқчи. Журналист Даниэль Риолонинг таъкидлашича, франциялик тўпурар мамлакатнинг машҳур клубларидан ҳисобланган “Кан” жамоасини танлаган.
Мбаппелар оиласи клуб сотиб олиш жараёнида қатнашмоқда. Улар ўз капиталини кўпайтиришга ҳаракат қиляпти, - деди Даниэль Риоло.
Килиан “Кан”ни танлагани бежиз эмас, албатта. У болалигида айнан мана шу клубда шуғулланган.
“Кан” клуби 1913 йилнинг 17 ноябрь куни тузилган. Ушбу жамоа олти мавсумдан бери Лига 2 мусобақасида иштирок этиб келмоқда.
Килиан Мбаппе Мадрид суперклубига кўчиб ўтганидан кейин йиллик маоши 30 миллион еврони ташкил қилади. Қўшимчасига ҳар бир урган голи учун алоҳида бонус тўланади.
Фикрлар