Мбаппе бурнидан операция қилинади. У "Евро-2024"да бошқа ўйнай олмайдими?

Chery Tigo 7 PRO

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе Австрияга қарши учрашув (1:0) тугаши арафасида бурнидан жароҳат олди ва алмаштирилди. 

Маълум бўлишича, французлар етакчисининг бурни синган ва операция қилинади. Франция терма жамоасининг собиқ врачи Фабрис Брианнинг хабар беришича, 26 ёшли вингер камида 10 кун майдонга туша олмайди. 

Австрияга қарши беллашувда Килианнинг қанотдан берган узатмаси Максимлиан Вёбернинг автоголига сабаб бўлди. Шундай бўлса-да, Мбаппе ҳамон Европа чемпионатларидаги ўзининг дебют голини ура олмаяпти. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!