Мбаппе Чемпионлар лигасида ўйнамайди

ПСЖнинг асосий тўпурари Килиан Мбаппе Чемпионлар лигасининг учинчи турида “Лейпциг” билан бўладиган ўйинни ўтказиб юборади. Бу ҳақда парижликлар расмий сайти эълон қилди.

Маълумотларга қараганда, 21 ёшли ҳужумчи миллий чемпионат доирасида “Нант”га қарши учрашувда жароҳатланган. У ўнг тизза мушакларида оғриқ борлигидан шикоят қилди.

Томас Тухель яна бир ҳужумчи – Неймар хизматидан ҳам фойдалани олмайди. У жароҳатидан ҳали тиклангани йўқ.

Шунингдек, уч нафар футболчи сафга қайтгани атилмоқда. Унга кўра, Марко Верратти, Юлиан Дракслер ва Мауро Икарди асосий гуруҳ машғулотларига тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!