Мбаппе коронавирус юқтирганликда гумон қилинмоқда
ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе жамоанинг сўнгги машғулотларини ўтказиб юборди.
Маълум бўлишича, у бугун коронавирус борасида текширув тестини топширган. Тест натижалари сешанба оқшоми ёки чоршанба куни тонгда маълум бўлади.
ПСЖ бош мураббийи Томас Тухелнинг айтишича, Мбаппеда "ангина" бор ва айнан томоқ оғирғи туфайли, Мбаппе сўнгги 2 кунлик машғулотларни ўтказиб юборган.
Франциялик футболчи "Боруссия"га қарши ўйинда майдонга тушиш ёки тушмаслиги ҳам чоршанба куни тонгда аниқ бўлади.
Маълумот учун, Францияда 1700 нафар инсон коронавирусга чалинган. Шулардан 33 таси вафот этган бўлса, 86 нафари оғир аҳволда ва яна 12 таси соғайиб кетган.
Фикрлар
Yahshisi bizdagi halkni puliga moshina ishlab chikarib, yana uni narhini asossiz oshirganlarga yuqsin bu karanavirus.
Yahshisi bizdagi halkni puliga moshina ishlab chikarib, yana uni narhini asossiz oshirganlarga yuqsin bu karanavirus.