Мбаппе нега хет-трикдан кейин Винисиусни табрикламади?

  • 10 ноябрь, 2024, 15:30
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Реал” кетма-кет икки мағлубиятдан кейин ниҳоят йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Испания чемпионатининг 13-турида мадридликлар “Осасуна”ни 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Учрашув қаҳрамони рақиб дарвозасини уч маротаба ишғол қилган Винисиус Жуниор бўлди. Мухлису мутахассислар учинчи голдан кейин юз берган ҳолатни кенг муҳокама қилмоқда.

Унга кўра, “Қироллик клуби” футболчилари Винисусни хет-трик билан табриклаётган паллада Килиан Мбаппе бразилиялик ҳужумчининг ёнига бормади ва жойида тураверади.

Бу ҳолат туфайли ижтимоий тармоқларда франциялик футболчи жамоадошлари билан яхши муносабатда эмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалмоқда. Бундан ташқари, Мбаппе учрашув давомида ўйинни ўз қўлига олишга ҳаракат қилди ва жамоадошларига деярли тўп узатмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!